Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бугун Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор елчимизга ишонч ёрлиқларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу лавозимга тайинланган Абдулазиз Акқулов БАА президенти Мухаммад бин Зоид Ан-Наҳёнга ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросим Абу-Дабидаги Қаср Ал Ватан президент саройида бўлиб ўтди.
Ундан сўнг президент дипломат билан суҳбатлашди, хусусан, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб, янги амалий мазмун билан бойиб бораётгани, мамлакати Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.