Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига БАА Президенти хотирасига мотам ўтказиш учун жўнаб кетди.
Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг режадан ташқари сафари сабабини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 15-май куни Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёев 13-май куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Халифа бин Заид Аль Наҳаён хотирасига бағишланган мотам тадбирларида иштирок этади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Ташриф дастурида, шунингдек, Абу-Даби амири, бир кун аввал мамлакат Олий кенгаши томонидан БАА президенти лавозимига сайланган Шайх Муххамад бин Заид Аль Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам кўзда тутилган.