Зулайҳо Махкамова Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар ва болалар қўмитасининг янги раҳбари бўлди

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар ва болалар масалалари бўйича янги қўмита раиси лавозимига Зулайҳо Махкамова номзоди тасдиқланди.

Зулайҳо Махкамова бунгача Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 1-март куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Зулайҳо Махкамованинг номзоди Бош вазир ўринбосари – янги ташкил этилган Хотин-қизлар ва оила масалалари қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда “Нигоҳ” телеграм-канали хабар бермоқда.

Зулайҳо Махкамова 2020-йилнинг март ойидан ҳозиргача Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокимлигини бошқариб келган.