Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари Қирғизистонга кетмоқчи бўлган аёлни тўхтатди.
Текширув чоғида нонлар орасидан полиетилен пакет ичида 73 815 АҚШ доллари солинган қора қоп аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, текшириш чоғида унинг буюмлари орасидан яна 40 минг доллар топилган.
“Натижада декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровига кўра жами 113 815 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетишнинг олди олинди”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.