Қарши: Оила ис газидан заҳарланиб вафот этди

Касби тумани Қамаши маҳалласидаги хусусий уйда икки нафар катта ёшли ва икки нафар боланинг жасади топилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Маълум бўлишича, ҳалок бўлганлар бир оила аъзолари: 31 ёшли эркак, унинг 28 ёшли рафиқаси ва уларнинг 5 ёшли ўғли ва 3 ёшли қизи.

Дастлабки маълумотларга кўра, оила қўлбола печдан ис газидан заҳарланган.

Қайд этилишича, фуқаролар ухлаб ётган бўлгани учун улар катта эҳтимол билан газ ҳидини сезмаган.

4 нафар фуқаронинг вафоти юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.