Қашқадарёда ЙТҲ содир бўлди: юк поезди “Ласетти”га урилиб кетди

Қашқадарё вилоятида юк поезди темир йулда “Лассетти” вагонига бориб кириб кетди.

Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса Косон туманида 4 ноябр куни соат 20.00ларда А-380 автомагистралининг 149-километрида Мудин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган. “Ласетти” автомашинасининг 29 ёшли ҳайдовчиси номаълум сабабларга кўра темир йул бўйлаб кетиб қолган ва у ерда “Бухоро-Қарши” йуналиши бўйича ҳаракатланаётган локомотив билан тўқнашиб кетган.

Ҳайдовчи касалхонага ётқизилган, аммо шифокорларнинг уринишларига қарамай, у оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. Мазкур факт юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.