Қашқадарёда транспорт воситасининг портлаши натижасида бир киши вафот этди. Яна бир киши жиддий жароҳат олган.
sans-serif;">Портлаш “Nexia” русумли автомашинага ўрнатилган газ баллонидан келиб чиққан. Бир киши вафот этди, яна бир киши касалхонага ётқизилди.
Ҳодиса бугун, 22 апрел куни соат 07:07 атрофида Қарши вилоятининг Истиклол маҳалласида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган.
Портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна бир ёқилғи қуйиш шохобчаси республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилди.
Ҳодиса содир бўлган жойда ҳуқуқ-тартибот идоралари ишламоқда. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.