Қашқадарё вилоятининг Касби туманида оилавий можародан сўнг аёл уч нафар фарзанди билан ўз жонига қасд қилишга уринди.
Ҳодиса 20-август куни содир бўлган, деб хабар беради «Nasafnews». Ўша куни Фазли қишлоғида яшовчи аёл эри билан жанжаллашиб қолади. Натижада у уч нафар вояга етмаган фарзандини ўзи билан олиб, уйдан чиқиб кетган.
Профилактика инспектори қидирувга киришади. Қарши вилояти ва Қарши шаҳри чегарасида оқиб ўтувчи канал ёнидан болали аёл топилди. Бу вақтда аёл аллақачон сувга сакраган эди.
ИИВ ходими ва аёлнинг акаси уни қутқариб, сувдан олиб чиққан.
Қайд этилишича, айни пайтда аёл ва унинг болаларининг аҳволи яхши.