Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қассоб дўконидаги жиноятни бармоқ излари ёрдамида очди.
Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 4-ноябр куни Бухоро вилояти Пешқун тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 35 ёшли М.А.га тегишли бўлган қассоб дўконига нома’лум шахс кириб, дўкондаги 650 000 сўм пулини ўғирлаб кетган.
М.А туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойида бир қатор тергов-тезкор тадбирларини ўтказган, хусусан, бармоқ излари олинган, натижада жабрланувчининг шу маҳаллада яшовчи қишлоқдоши, 32 ёшли Ж.Ж. Кейинги тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари натижасида гумонланувчининг айби исботланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳали ҳам давом этмоқда.