23 ва 17 ёшли ер-хотин ўз уйларида тарқалган ўткир углерод оксиди заҳарланишидан вафот этган.
24-ноябр куни соат 08:30 атрофида Фарғона вилояти Бувайда туманидаги «Ўрта Қўнғирот» МФЙда турмуш ўртоқлар ис газидан заҳарланиб вафот этганлар: 23 ёшли А.A. ва 17 ёшли Х.У. Бу ҳақда UzNews.uzга Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин ўчириш жамияти вилоят бошқармаси техник хавфсизлик муҳандисининг маълум қилишича, печкага ностандарт усулда мўри ўрнатилгани уй ичидаги газнинг тарқалишига сабаб бўлган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, турмуш ўртоқларнинг ўлими углерод оксидидан ўткир заҳарланиш натижасида содир бўлган. Бувайдин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.