Хоразм вилоятида ота 7 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирди

Хоразм вилоятида бутун жамоатчиликни ларзага келтирган мудҳиш жиноят юз берди.

Тупроққалъа туманидаги «Муҳаббат» маҳалласида 43 ёшли ота 7 ёшли ўғлини яланг қўли билан бўғиб ўлдирди.

Эркак ўғлининг ночор аҳволидан фойдаланиб, уни қўллари билан бўғиб ўлдирган.

Шундан сўнг, у ҳеч нарса бўлмагандек, хотинига дўстлариникига боришини айтиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қизғин таъқиблар натижасида жиноятчини топиб, қўлга олишга муваффақ бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.