Хоразм вилоятида валюта айирбошлаш ходими қўлга олинди

 

Гурлен туманида хорижий валютанинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар берди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан махсус тадбир ўтказилиб, Гурлен туманида фуқаро қўлга олинди.

 

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро доимий равишда чет эл валютасини ноқонуний айирбошлаш билан шуғулланган. Қўлга олиш вақтида у 20 минг Ақш долларини 221 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. Бундан ташқари, ундан 25,2 минг Ақш доллари, 122 минг қозоқ тенгеси, 123,3 минг Россия рубли ва 259 миллион сўм топилиб, олиб қўйилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда егаллаб олиш ёки сотиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.