Наманган вилоятида Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди

Наманган вилояти Чортоқ туманида зиёратгоҳлардан Қуръони Каримнинг қўлда ёзилган нусхаси ўғирлаб кетилди.

Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 9-августдан 10-августга ўтар кечаси тахминан соат 00:04 да содир бўлган. Номаълум шахслар «Балиқкўл» маҳалласидаги «Султон Увайс Караний» зиёратгоҳида сақланаётган Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга ғойиб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан иш қўзғатилган.

Шунингдек, тергов жараёнини Ички ишлар бошқармаси ва вилоят прокуратураси назорат қилаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади.