Нукусда Damas ҳайдовчиси тезликда велосипедчини уриб юборди, у олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.
5-апрел куни соат 15:05 атрофида 4Р-176 автомобил йўлининг Нукус шаҳридан ўтувчи 2-3 километрида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.
26 ёшли Damas ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида велосипед ҳайдаб кетаётган 46 ёшли эркакни тезлик билан уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса оқибатида жабрланувчи кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.