Олмаотада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари талончиликда гумон қилинган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг Polisia.kz идоравий сайти хабарига кўра, улар Олмаота вилояти қишлоқларидан бирида истиқомат қилишади. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Комендатура маълумотларига кўра, Раийбек шоҳ кўчаси бўйидаги “Технодом” ва “RedPark” дўконларига уюштирилган митинг ва ҳужумда 26 ёшли фуқаро Ж. ва 22 ёшли фуқаро К. иштирок этган. Сатпаев кўчаси бўйидаги майдонда улар 12 калибрли патронлари бўлган насосли милтиқ ва гранатани қўлга олишга муваффақ бўлишди.
Шунингдек, полиция ходимлари қўлга олиш чоғида судланувчилардан Royal Petrol ёқилғи қуйиш шохобчасидан ўғирланган маиший техника, кийим-кечак ва ичимликлар олиб қўйгани маълум бўлди.
Юқорида қайд этилган факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.