Россия Федерациясида Тожикистон ва Ўзбекистон ўспиринлари ўз жонига қасд қилишди

Санкт-Петербург яқинида асли Марказий Осиёдан келган икки ўспирин ўз жонига қасд қилди.

Воқеа тафсилотлари. Санкт-Петербург яқинидаги Уст-Ижора қишлоғи ҳудудидаги ўрмон камаридан маҳаллий аҳоли икки ўспириннинг жасадини топди. Терговчилар уларнинг ўлимига ўз жонига қасд қилиш сабаб бўлган деб тахмин қилишмоқда.

«Мегаполис» газетасининг хабар беришича, жасадлар 10 июл куни соат 12.00 атрофида, темир йул кесишмасидан юз метр масофада топилган.

Полиция қурбонларнинг иккаласини ҳам аниқлади. Бир ойга етмасдан 15 ёшга тўлган қиз Ўзбекистонда туғилган. Унинг оиласи Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтмасдан яшамоқда.

Онанинг айтишича, бир кун олдин, 9 июл куни тушдан кейин қизи ундан 100 рубл сўраб, сайрга чиққан. У ердан жасадлар топилган жойга — тахминан икки километр. Илгари қиз оилани ҳеч қачон тарк этмаган.

19 ёшли йигит ҳақида фақат унинг Санкт-Петербургга Тожикистондан келгани ва “Просвещение” проспектида яшаганлиги маълум.

Ёшларнинг ўлими иши Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ходимлари томонидан кўриб чиқилди. Жасадларда зўравонлик ўлимининг аломатларини топмадилар. Жиноий иш қўзғатилган.