Самарқандда тўрт нафар мактаб битирувчиси тўртинчи қават балконидан қулаб тушган қизалоқни қутқариб, қаҳрамон бўлди.
Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини тамомлаган бу тўрт нафар йигит – Шоҳрух, Мурод, Озод ва Жасур биринчи битирув имтиҳонларидан сўнг кўп қаватли уй ёнидаги скамейкада ўтирган эди.
Тўсатдан улар тўртинчи қаватнинг балконида осилган қизга эътибор беришди.
Йигитлардан бири зудлик билан қизнинг ота-онасини огоҳлантириш учун югурди, қолганлариэеса тезда йиғилиб, қўлларини бирлаштириб, йиқилган болани ушлаб олиш учун «бар» ҳосил қилишди.
Маълум бўлишича, қизнинг онаси уй юмушлари билан вақтинча чалғиган ва ўша пайтда чақалоқ балконда сайр қилишга қарор қилган.
Йиқилиш натижасида қиз енгил жароҳатлар олган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли.