Тошкентда Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судяси порахўрликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Маълумотларга кўра, у жорий йилнинг 16 феврал куни 4 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинган.
Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати ҳибсга олингани фактини тасдиқлади, бироқ иш тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмади.