Сурхондарёда икки кишининг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли ЙТҲ содир бўлди.
Сурхондарё вилоятининг тоғли Узун туманидан ўтувчи 4К-620 автомобил йўлининг 51-километрида кечаси йўлда хавфли бурилишда Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган ва автомобил жардан қулаб тушган.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати вакилларининг хабар беришича, ҳайдовчи тоғли ҳудудда йўлда хатога йўл қўйган ва бу икки кишининг фожиали ўлимига сабаб бўлган.
Машина металл уюмига айланган ва бир киши воқеа жойида, яна бири касалхонада вафот этган.