ЙҲХБ ходимлари йулда ўтказилган текширув вақтида автомашинани ҳужжатсиз бошқараётган рецидивистни қўлга олди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи.
2022-йил 11-январ куни Қуйичирчиқ туманида ЙҲХБ ходими Б.Аманбоев “Нексия-2” русумли автомашинани кўрикдан ўтказиш учун тўхтатди. Ҳайдовчи бошқа шахсга тегишли бўлган автомобил учун ҳужжатларни тақдим эта олмади.
Йул-патрул хизмати ходими “Нексия” русумли автомашинани бошқараётган фуқаронинг паспорт маълумотларни маълумотлар базасига киритиб, ўтган йилнинг ноябр ойидан буён Зангиота тумани ИИБ томонидан 1982-йилда туғилган фуқаро Б.А. қидирувга берилгани маълум бўлди.
Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (“ўта катта ҳажмдаги фирибгарлик”) ва шу моддаси 3-қисми “б” бандида («Ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган фирибгарлик») назарда тутилган жиноятларни содир этгани учун икки марта жавобгарликка тортилган.