Тошкент: Nexia-3 ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборди

Тошкентда автомобил ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида икки қизни уриб юборди. Воқеа тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг хабар беришича, 21-март куни соат 10:25 да Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманида ҳайдовчи А.И. пиёдалар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтган.

Натижада пиёдалар Н.Г. ва М.A. енгил тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан қайд етилган. Ҳозирда текшириш ишлари олиб борилмоқда, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

«Барча ҳайдовчиларни қоидаларга риоя қилишларини ва пиёдаларга еҳтиёт бўлишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.