Тошкентда ИИБ ходими кийимидаги шахс қўлга олинди

Тошкентнинг Бектемир тумани постида ЙПХ ходимлари сохта — ўз машинаси рулида ўтирган Ички ишлар ходимини қўлга олди.

5-ноябр куни соат тахминан 20:00 да Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимлари ходим кийимидаги эркак бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинани тўхтатди. Соқчиларда уларнинг ҳақиқий ИИВ ҳодими эмаслигига шубҳа бор эди.

Текширувдан сўнг Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келган 25 ёшли фуқаронинг ички ишлар органларига ҳеч қандай алоқаси йуқлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, илгари у Ички ишлар вазирлигининг бирорта тузилмасида ҳам хизмат қилмаган.

Мазкур факт юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фирибгар Бектемир тумани ИИБга олиб кетилди.