Пойтахтнинг Яккасарой туманида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Машиналардан бирида йўловчи ҳалок бўлган.
Тошкент шаҳар ИИБ хабарига кўра, ЙТҲ 7-ноябр куни соат 19:30 атрофида Муқимий кўчасида содир бўлган. 23 ёшли Б.A. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашина бурилиш вақтида Lacetti билан тўқнашиб кетган. Уни 18 ёшли Ж.O.
«Тошкент ҳайдовчилари» каналида воқеа акс этган видео пайдо бўлди. Унинг муаллифларининг тахминига кўра, бурилиш қилган ҳайдовчи баланд бўлинувчи панжара туфайли Lacetti нинг қарама-қарши бўлакда ҳаракатланаётганини кўра олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.