Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган навбатдаги йул-транспорт ҳодисаси натижасида “Лабо” русумли автомашина тўхтаб турган ДАФ тракторининг тиркамаси билан тўқнашиб кетди.
23 декабр куни соат 10:00 атрофида Яшнобод тумани Фарғона йули кўчасида “Лабо” русумли автомашинани бошқараётган 20 ёшли ҳайдовчи “ДАФ” русумли трактор тиркамаси билан тўқнашиб кетган, деб хабар беради Марказий ИИБ матбуот хизмати. йул четида тўхтаб қолган.
Ҳодиса оқибатида “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.