Жиноий гуруҳ аъзолари Россиянинг АИ-95 бензини солинган цистернани ўғирлаганликлари учун 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Ўзбекистон пойтахтида хусусий корхона ҳудудидан АИ-95 бензини солинган еттита цистернани ўғирлаб кетиш ҳолатлари юзасидан тергов бошланди.
Бу ҳақда Транспорт хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Цистерналар темир йўл орқали Орск шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводидан Тошкентдаги корхоналардан бирига жўнатилди. Тадбиркор фуқаролар цистерналар пойтахтда бўлганида, муҳрларни кесиб, люкларни очиб, нефт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган махсус цистерналарга ёқилғи қуйишди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўта катта ҳажмдаги ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу модданинг жазоси саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилишдир.