Тошкентдаги бахтсиз ҳодиса: Спарк дарахтга урилиб, ёниб кетди

Ўзбекистон пойтахтида 26 март куни кечқурун содир бўлган ЙТҲда Спарк автомобили ҳайдовчиси ва унинг йуловчиси жабрланди.

Соат 22:00 атрофида Учтепа тумани Қовунчи кўчасида 22 ёшли Исломбек М. бошқарувни йуқотган. Машина йул четидаги дарахтга бориб урилган. Ҳодиса гувоҳлари ёрдамга шошилишган, ҳайдовчи ва йуловчи Беҳзод С.ни олиб кетишган.

Ўткинчилар ўз вақтида бўлишди — двигателда қисқа туташув содир бўлди ва Спарк ёниб кетди. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин тезда ўчирилди.

Ҳайдовчи ва йуловчи жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.