Урганчда 13 ёшли ўғилнинг отаси томонидан калтаклангани юзасидан тергов бошланди

Урганчда 13 ёшли ўсмир ўз отасининг шафқацизлиги қурбонига айланган фожиали воқеа юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео оммани ҳайратда қолдирди.

Кадрларда боланинг калтакланганлик аломатлари яққол кўриниб тургани кўринади: юзида кўкаришлар, бошида қон излари ва ёноқлари шишган.

Ўзбекистон ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширувлар бошланганини тасдиқлади. Тақдим этилган маълумотларга кўра, воқеа 7 январ куни Урганч шаҳрида содир бўлган.

1972-йилда туғилган ота ўзининг 13 ёшли ўғлининг «ёмон хулқ-атвори» туфайли унга тан жароҳати етказган.

Жабрланган болага тиббий-психологик ёрдам кўрсатилиб, суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Урганч шаҳар ички ишлар органлари томонидан ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш бўйича терговга қадар фаол ишлар олиб борилмоқда. Жамият бу воқеадан норозилигини билдириб, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида хавотир билдирмоқда.