Ўзбекистон Республикаси пойтахтида автотураргоҳда автомобил ёниб кетди

Тошкентда бозорнинг кўп қаватли тўхташ жойида қисқа туташув туфайли Chevrolet Orlando автомобили ёниб кетди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича , ҳодиса бугун, 27-октабр куни тахминан соат 06:52 да «Абу Сахий» савдо маркази автотураргоҳининг 5-қаватида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўхташ жойида турган Chevrolet Orlando автомобилининг мотор қисмида қисқа туташув содир бўлган ва бунинг оқибатида автомобил капоти остидаги электр симларида ёнғин келиб чиққан.

Қайд этилишича, савдо маркази ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан ёнғин эрталаб соат 7:10 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, бинолар ва яқин атрофдаги автомобилларга ҳам зарар етмаган.

Ҳозирда содир бўлган воқеанинг аниқ сабаблари аниқланмоқда.