Жиззах вилоятида МЧЖ раҳбари турар жой биноси қуриш учун хусусий ҳиссадорлардан пул йиғиб, кейин ўз эҳтиёжларига сарфлаган.
Кўп қаватли уй қуриш учун одамлардан катта миқдорда маблағ йиғиб, МЧЖ раҳбари уни ўз хоҳишига кўра сарфлаган.
Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2021-йил 18-август куни Андижон вилояти Улуғнор тумани Овулмат маҳалласида яшовчи МЧЖ раҳбари Х.T. «E-auksion» орқали кўп қаватли уй қуриш мақсадида Жиззах вилояти Шараф-Рашидов тумани «Янгиобод» маҳалласи ҳудудидан 67 сотих ер майдони олган. Хусусий инвесторларни бу ерда уй-жой қуришга ишонтириб, улардан жами 1 миллиард 646 миллион сўм маблағ олган.
Жабрланувчилар ички ишлар органларига мурожаат қилганидан сўнг ўтказилган суриштирув жараёнида гумонланувчи фуқаролардан олган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.
Хозирда жиноий иш очилган.