ЎзРда доллар икки ойдан бери ўсиб бормоқда

Икки ойдан кўпроқ вақт давомида Ўзбекистонда доллар курсининг ўсиши қайд этилди.

Долларнинг ўсиши икки ойдан ошди. Марказий банк томонидан эълон қилинган янги валюта курслари. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эртадан бошлаб кучга кирадиган валюта курсларини эълон қилди.

Америка валютаси 7 сўм 28 тийинга кўтарилди. Эртадан бошлаб 1 доллар 10371 сўм 76 тийин туради.

Евро пасаймоқда. Эвропа валютасининг қиймати ўтган ҳафтага нисбатан 101 сўм 33 тийинга пасайиб, 12153 сўм 63 тийинга тушди.

Россия рубли ҳам тушиб кетди. Унинг нархи 1 сўм 84 тийинга пасайиб, 133 сўм 19 тийинни ташкил этди.