Биринчи марта Эверест чўққисида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко Эверест чўққисига чиқди. Бу сайёрадаги энг баланд тоғ. Унинг чўққиси денгиз сатҳидан 8848 метр баландликда жойлашган.

Анормал ва беқарор об-ҳавога қарамай, экспедиция тахминан икки ой давом этди. Бу ўзбек халқининг Эверест чўққисига Непал томондан биринчи кўтарилишидир. Ушбу тадбир Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.

Бундан олдин, 2019 йилда Сергей Денисенко Ўзбекистондаги алпинизм тарихида биринчи марта Непалдаги энг баланд треккинг чўққиси Мера Пик чўққисига чиққанди. Кўтарилиш беш кишидан иборат халқаро гуруҳ таркибида Украинанинг «Кулуар» клуби гиди Николай Колосовский раҳбарлигида бўлиб ўтди.