Жорий йилда пойтахт ҳокимлиги томонидан “Тошкент ёшларни севади” шиори остида ўтказиладиган ёшлар ойлигини ўтказиш режалаштирилган.
Яқинда пойтахт ҳокимлигида мазкур воқеага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ёшлар ойлиги доирасида 6 ё‘налишда йирик лойиҳалар амалга оширилади. Хусусан, “Ёшлар спорт фестивали”, “Интеллектуал лойиҳалар фестивали”, “Ёшлар маданият ва санъат фестивали”, “Анъана ва замонавийлик”, “Тажриба ва маҳорат”, “Тошкент ҳарбий-ватанпарварлик фестивали” мода ва дизайн кўргазмалари.
Жорий йилнинг ноябр-декабр ойларида Ёшлар ойлигини ўтказиш режалаштирилган.