Мисрнинг жанубий қисмида Асван шаҳри аҳолиси шиддатли бўрондан кейин кўча ва уйларни тўлдирган чаёнлар босқинидан азият чекди.
BBC хабарига кўра, 450 га яқин одам тишлаб жароҳатланган, уч киши ҳалок бўлган.
Кучли ёмғир туфайли чаёнлар мунтазам равишда кўчаларга ювилади. Тоғлар ва чўлларга яқин қишлоқлардаги тиббиёт марказларига қўшимча дозада заҳарга қарши дори берилди.
Аҳолини уйларини тарк этмаслик ва яшил майдонлар кўп бўлган жойлардан қочиш тавсия этилади.
Хабарларга кўра, чаён чақиши ҳаёт учун хавфли бўлмаса-да, болалар ва қариялар жиддий асоратларга дуч келиши мумкин. Чаёнларнинг 1500 га яқин туридан 30 таси одамни ўлдирадиган заҳар ҳосил қилади.