Қашқадарёда Китобк спорт мактаби директори 1,5 миллион сўм пора учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди.
Куни кеча Китоб туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ҳозирги собиқ директори устидан суд ҳукми чиқди. У жорий йилнинг 11 август куни 1,5 миллион сўм олаётган вақтда қўлга олинган. Шу суммага спорт мактаби директори фуқарога уни мураббий қилиб қўйишга ваъда берган.
Суд гумонланувчини Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми (пора олиш) билан айбдор деб топиб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, собиқ директор 2 йилга масъул лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.