Ўзбекистон Президенти 182 нафар маҳкумни афв этди

Президентимиз байрам – Конституция куни муносабати билан жазони ўтаётган 182 нафар фуқарони афв этди.

Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йулига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжат билан мамлакатимиз Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ жиноят содир этгани учун жазони ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йулига қатъий ўтган 182 нафар шахс афв этилди.

Афв этилганлардан 3 нафари асосий жазони ўташдан тўлиқ, 108 нафари шартли равишда жазони ўташдан озод этилди. 8 кишига нисбатан тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

63 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо муддати қисқартирилди.

Афв этилганлар орасида 6 нафар чет эл фуқаролари, 60 ёшдан ошган 6 нафар эркак, 9 нафар аёл, 25 нафари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар бор.