Тошкент, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида хизмат кўрсатиш соҳаси 750 минг иш ўрни билан тўлдирилади.
Бу ҳақда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг видеоселектор йиғилишида ма’лум қилинди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
“Тошкент, Наманган ва Самарқандда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 750 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган. Келгуси йилда ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 500 миллион доллар йуналтирилади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, яқин келажакда Тошкент, Самарқанд ва Наманганда юқори рентабелли хизматларни ривожлантириш бўйича махсус дастур қабул қилинади.
Хусусан, пойтахтимизнинг Сергели туманида кўтарилган метро линияси бўйлаб инфратузилмани яратиш орқали савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида беш мингта иш ўрни яратиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, расм, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик дўконлари жойлашган санъат кўчаларини очиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, музейлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг экспозитсияларини кенгайтириш, сайёҳлар учун янги йуналишлар очиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Тах фрее тизимининг жорий этилиши ва божсиз савдо дўконларининг очилиши Тошкент, Самарқанд ва Бухорода чакана савдо ҳажмининг ошишига хизмат қилади. Барча йирик туристик шаҳарларда хорижлик сайёҳларга харидлари учун ҚҚСни қайтариш тизимини йулга қўйиш режалаштирилган.