Сурхондарёда ЙТҲ: ҳайдовчи вафот этди

Сурхондарё вилоятининг Қизириқс туманида “КАМАЗ” ва “ВАЗ” автомашиналари тўқнашиб кетди, натижада ВАЗ ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.

Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди

Ҳодиса 4Р-100 автомобил йулининг 103-километрида, Қизириқ тумани Кунчиқиш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи участкада содир бўлган. Сана аниқланмаган.

Жарқўрғон тумани Нурлидиёр маҳалласида яшовчи Шокир Саломов (исм-шарифи ўзгартирилган) “КАМАЗ” русумли автомашинани Жарқўрғон-Қизириқ йули бўйлаб ҳайдаб кетаётиб, ўзи томон кетаётган “ВАЗ-2106” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

“ВАЗ-2106” русумли автомашина ҳайдовчиси А.Қодиров воқеа жойидан касалхонага ётқизилган, бироқ бир неча кундан кейин шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.