Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Асака тумани ҳокимлиги ходимини пора олаётган вақтда қўлга олди.
Кеча, 1-феврал куни Андижон вилояти Асака тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими ходими Н.С. 8000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинди.
Маълум қилинишича, ҳокимлик қишлоқ хўжалиги бошқармасига қарашли массив раиси Ғ.Ёқубов – Н.С. фуқаро А.А.дан мазкур массив ҳудудида жойлашган “Оқбуйра агро” фермер хўжалигига қарашли 30 сотих ер участкасида иссиқхона қуриш учун электрон харита яратиш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 15 000 (ўн беш минг) АҚШ доллари талаб қилган.
1-феврал куни мансабдор шахс “Асака деҳкон бозори” масъулияти чекланган жамияти автотураргоҳида ўз машинасида 8 минг доллар пора олаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жиноят устида ушланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.