Сирдарё вилоятига янги ҳоким ўринбосари тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимлиги раҳбариятида кадрлар алмашинуви бўлиб ўтди.

Сайхунобод туманидаги «Политех Сирдаря» масъулияти чекланган жамияти тўқимачилик кластери раҳбари Абдураҳмонов Дилмурод Холигитович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоятдаги сектор ва бошқарма, ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум бўлди.

Дилмурод Абдураҳмонов 1983-йилда Ховос вилоятида туғилган. 2002-йилда Тошкент молия институтини, 2010-йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2011-йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

Янги ҳоким ўринбосари «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.