Сурхондарё мактаблари мактаб ўқувчиларини ташиш учун микроавтобуслар сотиб олди

Сурхондарё вилоятидаги 26 та мактабга чекка ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларини ташиш учун «Damas» микроавтомобили харид қилинди.

Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси хабар берди.

Қарор халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланиб, автомашиналар вилоят бюджетининг жорий йилнинг биринчи чораги учун ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан харид қилинди.

Маълум қилинишича, ўқув жараёни учун етарли шарт-шароит бўлмаган чекка ҳудудлардаги 26 та филиал мактаблари ёпилган. Энди уларнинг ўқувчилари ушбу филиаллар тегишли бўлган мактабларда ўқишади. Уларда жами 789 нафар ўғил-қиз таҳсил олди.

Damas бутун Ўзбекистон бўйлаб йўловчи ташиш учун энг кенг тарқалган автомобил бўлиб, автобуслар ўрнига кенг қўлланилади. У олти йўловчига мўлжалланган, лекин у ҳар жойда етти йўловчини, баъзан эса ундан ҳам кўпроқ ташийди. Damas лар бугунги кунда ҳам тез ёрдам машинаси сифатида фойдаланилмоқда.