Аёз туфайли бензин баки ёрилиб кетди

Ангрен нефтбазаси ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида сиғими 5 минг куб метр бўлган бензин баки ёрилиб кетган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Натижада 11,5 минг литр АИ-80 бензини сизиб чиққан.

Айрим фуқаролар вазиятдан фойдаланган ҳолда бензинни турли идишларга йиғиб, ўзлари билан олиб кетишган.

Авария завод ишчилари томонидан шу куни, соат 20:45 да бартараф етилди. Қурбонлар йўқ.

Қайд этилишича, ёқилғи завод ҳудудидан соат 14:00 да ёмғир сувини оқизувчи линиялар орқали сизиб чиққан.