Қарши вилоятида ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди.
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.
10 декабрь куни соат 20:20 да Дашт маҳалласида 77 ёшли кампир, унинг 31 ёшли келини ва 8 ёшли набирасининг жасади топилган.
Уй углерод оксиди оқиб чиқадиган вақтинчалик печка билан иситилган.
Туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.