Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги темир йўлда юк ташиш соҳасида логистика хизматлари кўрсатишга ихтисослашган «YO’LREFTRANS» АЖ устав фондидаги давлат улушларининг 51 фоизини хусусийлаштириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Хусусийлаштириш жараёни хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этилади.
YO’LREFTRANS компаниясининг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб, мижоз асосли қарорлар қабул қилиш учун активларни мустақил баҳолашни амалга оширади.
Хусусийлаштиришни қўллаб-қувватлаш учун танланган консалтинг компанияси темир йўлда юк ташиш хизматлари бозори таҳлилини ўтказади, бошқа мамлакатлардаги темир йўл инфратузилмасини хусусийлаштириш тажрибасини ўрганади ва хусусийлаштиришнинг муваффақиятли амалга оширилишига ёрдам берувчи омилларни аниқлайди.
Таҳлиллар асосида активларни хусусийлаштириш жараёнларини муваффақиятли ташкил етишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
«YO’LREFTRANS» ОАЖ юк ташиш, изотермик автоуловларни ижарага бериш соҳасида маҳаллий ва халқаро логистика хизматлари билан шуғулланувчи компания ҳисобланади.
1978 йилдан бери темир йўл хизматлари бозорининг бир қисми бўлиб, станциянинг совутгичли омбори негизида Сирдарёда 2001 йил яратилган.
Корхонада 2033 та вагон, жумладан, музлатгичли юк вагонлари, офис вагонлари, термослар ва муз қутилари мавжуд.
YO’LREFTRANS акцияларини хусусийлаштириш бўйича ушбу қадам Ўзбекистондаги инвестиция муҳитини мустаҳкамлаш ва мамлакат логистика инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган.