Бир кунда 604 та янги COVID-19 инфекцияси аниқланди

14 сентябр куни Ўзбекистонда коронавирус учун 604 та ижобий ПЦР-тест қабул қилинди.

Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 166 025 тага етди, шунингдек, кунига 5 киши COVID-19 оқибатида вафот этди.

Энг кўп янги ҳолатлар аниқланди:

221 — Тошкент шаҳрида;

126 — Тошкент вилоятида;

54 — Фарғонада;

51 — Самарқандда.

Шу билан бирга, пневмония билан касалланганлар сони 25681 (+110) га етди. Улардан 20346 бемор тузалди, 208 (+2) вафот этди.