Италияда 2000 га яқин тиббиёт ходими коронавирусга қарши эмланмагани учун ишдан четлаштирилди.
Бу ҳақда жума куни Тиббиётда менежмент миллий федерациясига таяниб EFE хабар берди.
1972 нафар шифокор ишдан четлаштирилди, бу Италиядаги шифокорлар умумий сонининг 0,4 фоизини ташкил қилади. Федерация маълумотларига кўра, эмланмаган шифокорларнинг тахминий реал фоизи 7,2% гача кўтарилиши мумкин, деб таъкидлайди EFE.
Тўхтатиб туриш тўғрисидаги билдиришномани олгандан сўнг, шифокорлар озод қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки эмлаш сертификатини тақдим этишлари учун беш кунга эга бўладилар.
Worldometer статистик веб-сайти маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар Италияда 9,4 миллион киши COVID-19 коронавирусини юқтирган, 142,5 минг бемор вафот этган, 6,5 миллион киши касал бўлиб тузалиб кетган.