Оғир эпидемиологик вазият туфайли Ўзбекистон Япония билан ҳаво қатновини вақтинча тўхтатди.
Ўзбекистон Японияга парвозларни вақтинча тўхтатади. Ушбу қарор Махсус республика комиссияси томонидан қабул қилинди.
Парвозларга тақиқ ушбу мамлакатда санитария-эпидемиология ҳолати яхшиланмагунча амал қилади.
Ўзбекистон ва Япония ўртасида парвозларни қисман тиклаш 2022 йил баҳор-ёзги навигатсия даврида режалаштирилган. Шу билан бирга, мунтазам парвозларни фақат мамлакатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан кейингина тиклаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон ва Япония ўртасида 500 дан ортиқ рейслар амалга оширилган ва ушбу даврда йуловчилар сони 72 минг кишидан ошган. 2020 йилда мамлакатлар ўртасида мунтазам алоқа пандемия сабабли тўхтатилди.