Самарқанд вилоятида темир идиш ичидан икки эркакнинг жасади топилди. Бош прокуратура томонидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги контейнерлардан бирида икки эркакнинг жасади топилгани ҳақида маълумот тарқалди.
Маълум бўлишича, ишчилар 17-ноябр куни “Агрокиметаъминотсервис” МЧЖ ҳудудида жойлашган яшаш учун мослаштирилган металл идишда вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаролар қўлбола печдан чиқадиган ис газидан заҳарланган.
“Ишчиларнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди. Терговга қадар текширув ўтказилмоқда”, — дейилади Бош прокуратура хабарида.