Ўзбекистон Россиянинг “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги партиясини олди

Ўзбекистон Россиядан “Спутник V” коронавирус препаратининг иккинчи компонентининг навбатдаги партиясини олди.

Маълум қилинишича, 90 минг доз вакцина етказилган. Препаратнинг биринчи компонентини олган фуқароларни эмлаш учун мўлжалланган.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонга етказилган эмлашларнинг умумий ҳажми 17 миллион 946 минг 540 дозани ташкил этди.

Улардан:

  • 460 000 доза «Спутник V»;
  • 986 480 доза AstraZeneca;
  • 13 500 000 доза ZF-UZ-VAC2001;
  • 3 000 060 доза Moderna.