Ўзбекистоннинг ташқи қарзи, жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, 29,3 миллиард долларни ташкил этди.
Марказий банкнинг маълум қилишича, унинг 18,7 миллиард доллари давлат сектори қарзидир. Қолган 10,6 миллиард доллар хусусий ташқи қарздир.
Марказий банк ҳисоботида айтилишича, статистик маълумотларга кўра, мамлакатнинг ташқи қарзи ўсишда давом этмоқда.
Хусусан, йил бошидан буён у 19,7% га ёки 4,8 миллиард долларга кўпайган.
Ушбу жараён COVID-19 вируси тарқалиши натижасида юзага келган инқирознинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш ва иқтисодий соҳалар ва минтақаларни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги ташқи қарзларни жалб қилиш билан изоҳланади, дейилади Марказий банк ҳисоботида.
Ташқи қарзнинг асосий улуши (73,3%) 10 ва ундан ортиқ йил давомида жалб қилинган.