Туризм ва спорт вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Белдерсой-Чимён-Нанаи” халқаро бутун мавсумий оромгоҳи қурилиши лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, “Белдерсой-Чимён-Нанаи” давлат унитар корхонаси лойиҳа бошқармаси директори Сардор Мираҳмедов, “Чорвоқ” ТРЗ дирекцияси вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига расмий ташрифи доирасида Белдерсай-Чимён-Нанай халқаро бутун мавсумий курортини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Лойиҳа доирасида 6000 та сайёҳлик жойига мщлжалланган халқаро даражадаги бутун мавсумий курорт қуриш режалаштирилган. Чимён тоғ тизмаси ҳудудида кандоли йуллар (гондол ва стул типидаги), турли аттраксионлар (Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, summer/winter Tubing) ҳамда турли даражадаги қийинчилик ва тоғ-чанғи йулакчалари қурилиши режалаштирилган.
Чимён сайёҳлик зонаси учта бекатдан иборат бўлиб, 3309 м баландликда жойлашган энг баланд бекат, Ўрта Осиё мамлакатларидаги телеферикдан фойдаланган ҳолда энг баланд нуқтаси бўлади. Мажмуанинг бош режаси ва иқтисодий модели Франция компаниялари консорсиуми томонидан ишлаб чиқилган.
Лойиҳа Франция ғазначилиги, тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилади. Лойиҳага киритилган сармоянинг умумий ҳажми 269 миллион долларни ташкил қилади.